Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа дахлдор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан олиб борилаётган текширувлар
2026-02-04 14:40:00 / Янгиликлар

Хусусан, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, И.Каримов кўчасида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ўтказилган текширувда аниқланган камчиликлар бўйича, объект раҳбарига 68 та банддан иборат ёзма кўрсатма тақдим этилди. Инсонлар ҳаёти ва соғлигига хавф солиб, ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилган қоидабузарликлар бўйича болалар ўйингоҳи павилионининг фаолияти аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар вақтинчалик тўхтатилди.
Бундан ташқари, Бухоро вилоятида ўтказилган яна 3 та текширувда объект раҳбарларига 87 та банддан иборат ёзма кўрсатма тақдим этилиб, 2 та бино (иншоот) ва хоналарнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.
Шунингдек, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар “Ҳ.Олимжон” МФЙда жойлашган савдо марказида ўтказилган текширувда аниқланган камчиликлар бўйича объект раҳбарига 15 та банддан иборат ёзма кўрсатма тақдим этилди. Қўпол равишдаги қоидабузарликлар бўйича бинонинг 2-қаватида жойлашган савдо марказига қарашли умумий овқатланиш шохобчаси фаолияти аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар вақтинчалик тўхтатилди.
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳардаги ҳолатда «Намуна» МФЙ Ўзбекистон шох кўчасида жойлашган савдо маркази 1-қаватида ижара шартномаси асосида фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятда ўтказилган текширувда аниқланган камчиликлар бўйича объект рахбарига 26 та банддан иборат ёзма кўрсатма тақдим этилди. Қўпол равишда қоидабузарлик бўйича бинонинг 1-қавати ертўласидаги омборхона фаолияти аниқланган камчилик бартараф этилгунга қадар вақтинчалик тўхтатилди.





