“Шеробод цемент заводи” МЧЖ ва “Шарғункўмир” АЖларнинг очиқ савдо жараёнлари давом этади
2026-06-05 17:00:00 / Янгиликлар

Давлат активлари агентлигининг 2025 йил 21 декабрдаги эълонига мувофиқ, “Шеробод цемент заводи” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улуши ва “Шарғункўмир” АЖ устав капиталидаги 99,55 фоиз давлат акциялар пакетини очиқ савдо жараёни бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
Хусусийлаштириш бўйича консультант – “Alkes Research” компаниясининг таклифига асосан, янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб этиш, уларга инвестиция таклифларини пухта тайёрлаш учун қўшимча имконият яратиш ҳамда савдо жараёнларини янада шаффоф ва рақобат муҳитида ташкил этиш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторлардан мазкур давлат акциялар пакетини сотиб олиш юзасидан қизиқиш билдириш бўйича аризалари (Express of Interest)ни қабул қилиш муддати 2026 йил 25 июнь соат 23:59 (Тошкент вақти)га қадар узайтирилганлиги маълум қилинади.
Қизиқиш билдирилган тақдирда аризаларни info@alkes.co электрон почта манзилига юбориш лозим.
Шунингдек, аввал эълон қилинган маълумотлар ва талабларнинг барча бошқа бандлари ўзгаришсиз қолгани маълум қилинади.
