Геоахборот тизими
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги геоахборот тизими ҳақида маълумотлар
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги геоахборот тизими – Қишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлиқ барча фазовий малумотларни излаш ва тасвирлашга мўлжалланган интернет тармоғида очиқ фойдаланишда тақдим этиладиган малумотлар манбаи
2022 йилда амалга оширилган ишлар
- космик суратлар ва учувчисиз учиш аппаратларининг материаллари ҳамда дала кузатув малумотларини таҳлил қилиш орқали суғорилдаиган ва лалми ерларнинг тизимли мониторингини ёлга қўйиш (ПҚ-273)
- қишлоқ хўжалиги ерларининг геоахборот тизимида 6 турдаги асосий (пахта, ғалла, шоли, картошка, маккажўхори ҳамда мойли экинлар) қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши, вегетатсия даврини таҳлил қилиш (ПҚ-273);
- геоахборот тизимига манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини интеграция қилиш (ПҚ-273);
- геоахборот тизимида барча туманлардан дала ма’лумотларининг онлайн тарзда реал вақт режимида йиғилишини ташкил этиш (ПҚ-273);
- қишлоқ хўжалиги ерларининг геоахборот тизимида қишлоқ хўжалиги ерларининг контурлар, массивлар, субектлар кесимидаги базасини яратиш (ПҚ-273);
- вазирлик ва идоралар, шунингдек, фойдаланувчилар учун махсус геопорталларни яратиш, жумладан ер майдонлари ва экинлар таҳлилларини тегишли жойлашувга боғланган ҳолда визуал қулай тарзда тақдим этиш (ПҚ-273);
- йиллар, контурлар кесимида ер майдонлари ва экинлар ҳолати, ҳосилдорлигига оид ма’лумотлар базасини яратиш ва юритиш (ПҚ-273);
- Республиканинг барча ҳудудлари бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда дала ма’лумотларини АрcГИС Фиелд Мапс мобил иловалари ёрдамида онлайн мониторинг ва таҳлил қилиш имкониятини яратиш (ПҚ-357);
- қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолати тўғрисида комплекс ма’лумотлар беришда космик мултиспектрал суратлар ёрдамида экинларнинг турли вегетатсия индексларини аниқлаш, ердан фойдаланувчиларга тавсиялар бериш ишларини ташкиллаштириш (ПҚ-357);
- геоахборот тизимида ерни масофадан зондлаш, жумладан аерокосмик суратлар ва учувчисиз учиш аппаратлар материалларини сун’ий интеллект технологиялари ёрдамида таҳлил қилишни кенгайтириш, экин турларини автоматик аниқлаш алгортимларини ишлаб чиқиш ва тизимда жорий этиш (ПҚ-357);
- қишлоқ хўжалиги экин турларининг спектрал эталонлари базасини яратиш ва тўлдириб бориш (ПҚ-357);
- кишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларининг жорий ва тезкор мониторингини юритиш жадвалларини рақамлаштириш ва геопорталда акс эттириш (ҚХВ – 262);
- қишлоқ хўжалиги соҳасида ерни масофадан зондлаш малумотлари асосида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолатини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан комбайнлар ишини мониторинг қилиш жараёнида суний интеллект технологияларини қўллаш (ПҚ-4996);
Халқаро муносабатлар
Корея Республикаси Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ туманлари вазирлиги (МАФРА) ҳамда Кореа Республикаси Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги (МОЛИТ) билан ҳамкорликда 2024-2027-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида иқлим оʻзгаришига жавоб берувчи геофазовий малумотларга асосланган рақамли қишлоқ хўжалиги платформасини ишлаб чиқиш” ОДА линияси бўйича грант лойиҳасини жалб қилиш таклифи Ишлаб чиқилди.
Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармасининг 2 та мутахассиси Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ ГмбҲ)нинг “Оролбўйи минтақасида экологияга ё‘налтирилган ривожлантириш” (ЕCО-АРАЛ) минтақавий лойиҳаси доирасида ГИЗ ГмбҲ, Берлин Райнер Лемоине институти ва Марказий Осиё Америка университети ҳамкорлигида “Геоахборот тизимлари ва ерни масофадан зондлаш” мавзусида ўтказилган 3 та босқичли ўқув курсларида малака оширишди.
