Барча рақамлар
|
1243 |
Ишонч телефони |
|
+99871 206-70-30 |
Девонхона Электрон почта |
|
+99871 206-70-65 murojaat@agro.uz |
Мурожаатлар билан ишлаш бўлими Электрон почта |
|
+99871 206-70-20 matbuot@agro.uz |
Матбуот котиби Электрон почта |
|
+99871 206-70-57 info@agro.uz |
Комплаенс-назорат ва коррупсияга қарши курашиш бўлими Электрон почта |
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигини ишонч телефони фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигини (кейинги ўринларда - Вазирлик) ишонч телефони фаолиятини ташкил этиш, унинг ишлаш тартиби, у орқали жисмоний ва юридик шахслардан тушадиган мурожаатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
2. Ишонч телефони — Вазирлик томонидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг телефон орқали мурожаатларини қабул қилиш, уларга жавоб бериш хизматларини кўрсатувчи бўлинма ҳисобланади.
3. Ишонч телефони орқали тушаётган мурожаатларни қабул қилиш давомийлиги
20 дақиқадан ошмаслиги лозим. Мазкур муддат тугагандан кейин мурожаат автоматик тарзда алоқа тармоғидан узилади.
2-боб. Вазирлик ишонч телефони фаолиятини ташкил қилиш
4. Ишонч телефони фаолияти амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, ички регламентлар, буйруқлар, шунингдек, ахборотга оид ҳамкорлик қилиш регламентларига мувофиқ амалга оширилади.
5. Ишонч телефони хизматларини кўрсатиш вазифалари фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ҳам ташкил қилиниши мумкин.
6. Вазирлик ишонч телефони иши қуйидаги режимда ташкил этилади:
душанба — жума кунлари (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан соат 13:00 гача ва соат 14:00 дан соат 18:00 гача фаолият олиб боради.
Вазирликга юклатилган вазифалар ва функциялардан келиб чиқиб Вазирлик ишонч телефонининг иш режими Вазирлик раҳбарияти томонидан алоҳида белгиланиши мумкин.
7. Ишонч телефони орқали мурожаатлар бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан қўнғироқ қилиш йўли билан амалга оширилади.
Ишонч телефони рақами Вазирлик томонидан мустақил белгиланади ва мажбурий тарзда вазирлик расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
3-боб. Вазирлик ишонч телефонини ташкил қилишнинг мақсади, асосий вазифалари ва функциялари
8. Вазирлик ишонч телефони қуйидаги мақсадда ташкил қилинади:
Ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида керакли маълумотларни бериш ҳамда қонунда белгиланган талаблар асосида мурожаатларини кўриб чиқиш.
9. Вазирлик ишонч телефонининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
мурожаатчиларга мурожаатлари юзасидан маълумот тақдим этиш ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматлари бўйича маслаҳат бериш ва сўровларни қайта ишлаш;
шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мурожаат қилувчиларга мурожаат ҳолати ва уларга мурожаатни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги ахборотни тақдим этиш;
мурожаатларни кўриб чиқиш сифати мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш мақсадида қабул қилинган мурожаатлар тўғрисидаги статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашни таъминлаш.
10. Вазирлик ишонч телефони ўзига юкланган асосий вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни бажаради:
Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни қонунда белгиланган тартибда қабул қииш, ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш, қабул қилинган мурожаатни кўриб чиқиш ҳолати юзасидан маълумот бериш;
қонунчилик ҳужжатларига зид келмайдиган ҳолатларда сўзлашувларни (ва бошқа бажарилган транзакцияларни) ёзиш, мурожаатларни идентификациялаш механизмларидан фойдаланиш;
4-боб. Вазирлик ишонч телефони фаолиятини назорат қилиш
11. Вазирлик ишонч телефони фаолиятини назорат қилиш Вазирлик раҳбарияти, шунингдек, Вазирликнинг юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими томонидан амалга оширилади.
16. Вазирлик ишонч телефони фаолиятини назорат қилиш идоравий телефонларига тушган мурожаатлар ҳисоботи ва бошқа маълумотлар асосида амалга оширилади.
5-боб. Вазирлик ишонч телефони орқали мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби
17. Вазирлик ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатларни жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги қонуна асосан қабул қилинади:
аризалар — ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаатлар;
таклифлар — кўрсатилаётган хизматлар сифати ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаатлар;
шикоятлар — бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаатлар.
18. Вазирлик ишонч телефони орқали телефон қўнғироқларига жавоб беришда қўнғироқни қабул қилувчи оператор:
ўзини таништириши (ўз фамилияси, исми, лавозими ёки шахсий рақамини айтиши);
кўп бериладиган саволлар рўйхатидаги савол берилган тақдирда рўйхатдан ўтказмасдан ўзи жавоб бериши;
қўнғироқ қилган шахсга унинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини қабул қилиш учун ишлашини тушунтириши, шунингдек, қасддан ёлғон маълумот тақдим этилиши қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қилиши;
қўнғироқ қилган шахсга ушбу Намунавий низомнинг 19-бандида кўрсатилган ахборот ва маълумотларни маълум қилишни таклиф этиши;
жисмоний ва юридик шахслар билан телефон орқали суҳбатлашганда муомала маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳамда саволларга аниқ, қонунчилик доирасида жавоб берган ҳолда хушмуомалалик билан мулоқот олиб бориши шарт.
19. Вазирлик ишонч телефони орқали мурожаат қилишда жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари фамилияси, исми, отасининг исмини, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни, ўзлари вакил сифатида манфаатларини ифодалаётган тадбиркорлик субъектининг номини, жавоб юбориладиган почта манзилини, қайта боғланиш учун телефон рақамини маълум қилиши, шунингдек, мурожаатнинг моҳияти ва мазмунини баён қилиши шарт.
20. Қўнғироқ қилувчи шахсдан мурожаат қилиш тегишли бўлмаган маълумотларнинг сўралишига йўл қўйилмайди.
21. Ушбу Намунавий низомнинг 19-бандида кўрсатилган ахборот ва маълумотлар тақдим этилмаган мурожаатлар рўйхатдан ўтказилмайди ва кўриб чиқилмайди.
22. Қабул қилинган мурожаатни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбарияти бир иш куни мобайнида тегишли таркибий бўлинмани белгилайди.
23. Вазирлик ишонч телефони орқали тушган мурожаатлар зарур ҳолларда мурожаатда кўрсатилган ҳолат мурожаат қилувчини жалб этган ҳолда ўзига чиқиб ўрганилиши мумкин.
24. Вазирлик зиммасига мурожаатларни кўриб чиқиш вазифаси юкланган масъул ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлар тушган тақдирда, бундай мурожаатларнинг мазкур шахсларнинг бевосита ўзи кўриб чиқиши тақиқланади.
25. Вазирлик ишонч телефони орқали кўриб чиқилиши давлат органларининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаатлар тушган тақдирда, давлат органларининг масъул ходимлари томонидан белгиланган тартибда тушунтириш берилади ва тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш тавсия қилинади.
26. Мурожаатларни кўриб чиқиш «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
27. Мурожаат муаллифига кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида ёзма шаклда хабар бериши шарт.
Мурожаат муаллифига берилган ёзма жавобнинг нусхаси Вазирликда сақланади.
28. Вазирлик жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилишига олиб келаётган сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида белгиланган тартибда аризалар, таклифлар ва шикоятлар ҳисоботини юритади, уларни умумлаштириб, таҳлил қилади.
29. Вазирлик ишонч телефони орқали тушган аризалар, таклифлар ва шикоятлар бўйича статистик маълумотларни расмий веб-сайтида жойлаштириб боришда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида олинган маълумотларнинг махфийлигига доир талабга риоя қилган ҳолда ҳафталик асосда таъминлаб борилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
30. Вазирлик ишонч телефони орқали олинган ахборот билан ишловчи шахслар олинган маълумотларнинг махфийлигига доир талабга риоя қилиниши учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавобгар бўладилар.
