Қорақалпоғистон: ишлаб чиқарувчи, фермер ва илмий салоҳият бирлашган жойда натижа ва самарадорлик бўлади
2024-04-07 06:30:00 / Мажлислар

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида амалий ташриф билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турибди.
Ташриф давомида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ташкил этилган йиғилишда Республиканинг фермер хўжаликлари ва кўзга кўринган ишлаб чиқарувчи кластер раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди.
Унда айни пайтда дунёдаги ўзгаришлар фонида аграр соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар боис, кечаги тажриба бугунга мос келмаётгани, техника ва технологиялар ривожланиб бораётган бир пайтда қишлоқ хўжалиги экинларини, хусусан, пахтани томчилатиб суғоришга тўлиқ ўтказиш, канал ва ариқларни бетонлаш орқали мавжуд сув захирасидан унумли фойдаланиш, шунингдек етиштирилаётган маҳсулотларнинг қўшимча қиймат занжирини яратиш бугунги давр талаби эканлиги та’кидлаб ўтилди.
Вазир ўз навбатида, бугун дунёда бўлаётган глобал ўзгаришлар, илм-фан ва техника тараққиёти илдам одимлаётган бир пайтда маҳсулот етиштирувчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўзаро муносабатларда ҳар томонлама мақбуллик нуқтаи назаридан ёндашиш лозимлигини қайд этди.
Охирги пайтларда қулоққа чалинган фермерлар ва кластерларнинг муносабатларига оид гап сўзлар соҳа ривожига тўсиқ бўлиши, ўзаро ишончнинг ё‘қолишига олиб келиши турган гап. Чунки бир вақтлар маҳсулот етиштирувчиларда берсанг экаман, нима чиқса шуни оласан деган қараш урф бўлган ва бунга орамизда бугун ҳам амал қилаётганлар бор. Бироқ бугун аграр соҳада бутунлай янгича тафаккур ва янгича қарашларда иш бошлайдиган давр келди.
Давлатимиз раҳбари томонидан айнан кластер тизми ё‘лга қўйилгани ҳам аввало маҳсулот таннархини тушириш, халқ ма’мурлиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги бош омил эканини ўйлаш ва шу асосда иш олиб боришни кўзда тутган. Ҳамжиҳатлик ва ҳаммаслаклик бўлмаган жойда албатта, тараққиёт бўлмайди. Ҳамма бир бирини тушунган ҳолда иш юритса, масала ўлда-жўлда эмас, балки аниқ мақсадлар асосида тизимли иш олиб борилиши, ҳамда қўшимча қиймат занжирини яратилишда муҳим аҳамият касб этади.
Йиғилиш асосини конструктив мулоқот ташкил этди. Дадил фикрлар ўртага ташланди, масалага шу ернинг ўзида ечим берилди. Асосийси бугунги кунда бу каби мулоқот нафақат ҳар бир туман, керак бўлса ҳар бир кластер ва фермер хўжаликларида ўтказиш тўғрисидаги фикрга келинди. Бунда қилинаётган ишларнинг самараси бўлади, муаммоли масалаларга айни жараёнининг ўзидан келиб чиққан ҳолда ечим топилади. Энг асосийси, бугун қилинаётган ҳар бир ислоҳот деҳқоннинг, қуйи бўғиндаги ҳар бир инсоннинг ҳаёт тарзини яхши томонга ўзгартириш, фаровонликни оширишга хизмат қилиши муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан та’минлаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини оширишга нафақат юртимизда, балки дунё миқёсида алоҳида э’тибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз аграр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар давлатимиз раҳбари томонидан аграр соҳа мутасаддилари олдига қўйилаётган вазифа ва белгилаб берилаётган топшириқлар ҳам айнан қишлоқ хўжалигининг ривожи, юртдошларимизнинг фаровон ҳаёт кечиришларини та’минлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
