Информация об образовании в регионе
I. МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ЙЎНАЛИШИДА:
Мактабгача таълим йўналишида. Бугунги кунда вилоятимизда 4 318 та (919 та давлат, 67 та хусусий, 188 та ДХШ ва 3144 та оилавий) мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатмоқда.
2025 йилда давомида мазкур муассасаларда 3-7 ёшли 306 минг нафар (86,4 фоиз) болалар мактабгача таълимга қамраб олинди. Шундан, 281 та янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиб, 12 210 нафар болалар қамроб олинди. (904 та янги иш ўрни яратилди)
Жорий йил якунига қадар боғча ёшидаги (3-7 ёшли) болалар сони қарийб 40 минг нафарга ортиб, 399 минг нафарга етиши кутилмоқда.
Шу боис жорий йилда 41 минг ўринли 581 та хусусий боғча ташкил этилиб, болаларни мактабгача таълимга қамров даражаси 87,4 фоизга етказилади.
Мактаб таълими йўналишида. Ҳозирги кунда вилоятдаги 1 147 та умумтаълим (963 та давлат, 160 та хусусий, 24 та ихтисослаштирилаган мактаб) муассасасида қарийб 717 минг нафар ўқувчиларга 60 минг нафардан зиёд ўқитувчилар таълим бериб келмоқда.
Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қабул қилинган қарорларингиз, яратиб берилаётган янги имконият ва имтиёзлар ўз натижасини бериб келмоқда.
Жумладан, 2025 йилда вилоятда 51 та хусусий мактаблар ташкил этилиб, уларни сони 160 тага етказилди. Улар орқали 45 минг нафар ўқувчилар таълимга қамраб олинди.
Мисол учун, жорий йилда Данғара туманида 20 млрд сўм маблағ эвазига 840 ўринли “Менделеев скул” хусусий мактаблари фаолияти йўлга қўйилди.
Ушбу ислоҳотлар давоми сифатида жорий йилда Фарғона вилоятида 35 та хусусий мактаб фаолияти йўлга қўйилиб, 6 750 ўқувчи ўрни яратилади.
Фарғона вилоятида таъмирталаб ижтимоий соҳа муассасаларини янгилаш бўйича манзилли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, вилоятдаги таъмирталаб деб топилган 161 та муассасаларини ташкилот раҳбарларига ҳомийлик асосида бириктирилиб, шу кунга қадар
45,0 млрд. сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Мисол учун, Олтиариқ тумани прокурори ташаббуси билан 8,5 млрд.сўм ҳомийлик маблағи ҳисобига 26-сонли мактаб учун 360 ўринли янги бино ҳамда 29-сонли мактабгача таълим ташкилотига 7,5 млрд.сўм маблағ эвазига 320 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилди.
II. АЙ-ТИ СОҲАСИДА.
2025 йилда вилоятда 47 та янги IT компаниялар фаолияти йўлга қўйилиб,
IT-Парк резиденлари сони 139 тага етказилди. Шундан, 21 таси хорижий инвесторлар (Ҳиндистон, АҚШ, Россия ва бошқа) иштирокида амалга оширилди.
Бугунги кунда ушбу соҳада жами 1975 нафар ёшлар иш билан таъминланди. Ёш дастурчиларнинг бугуни кундаги ўртача ойлик иш ҳақлари
3000 - 5000 АҚШ.долларини ташкил этмоқда.
Мисол учун, Фарғона шаҳар, Янги йўл МФЙ ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини бошлаган Шерзод Парпиев раҳбарлигидаги “DAVR-RU” хусусий корхонасида
400 нафардан зиёд дастурчи ёшлар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 30 млн.сўмни ташкил этади.
Ушбу ташкилотлар томонидан 20 млн. АҚШ.долларлик IT хизматлар экспорти амалга оширилиб, 2024 йилга нисбатан 352,2 фоизга ўсди.
Жорий йил вилоятда IT соҳасида кескин ўсиш мақсад қилиб олинган ва
бу борада қатор йирик лойиҳаларни амалга оширишни бошладик. Хусусан,
1. Фарғона шаҳар “Эко шаҳар” массивида қиймати қарийб 11 млн доллар бўлган замонавий “Fergana Digital Hub” (Фарғона рақамли техналогиялар ва сунъий интелект маркази) барпо этилиб, IT-компаниялар учун ишчи офислар, кутубхона, хорижий тилларни ўргатиш марказлари ташкил этилади. Марказда йилига 4 000 нафар ёш IT ва сунъий интеллект йўналишларида ўқитилади.
Шу билан бирга, EPAM, CISCO, Microsoft, Huawei каби халқаро
“IT мактаблари” билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, халқаро стандартлар асосида 500 нафар мутахассис тайёрланади ҳамда йилига 800 нафар битирувчининг маҳаллий ва халқаро меҳнат бозорида ишга жойлашиши таъминланади.
Шу орқали вилоятда фрилансерлар 6 500 нафарга, IT-Park резидентлари
200 тага ва IT хизматлар экспорти 20 млн долларга етказилади (иш ўрни 2 500 та).
2. Марғилон шаҳридаги (Қашқар) собиқ Академик лицей биноси ўрнида Тошкентдаги Инха университети кампуси ва сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади. Ушбу кампусда 500 нафар талаба ахборот технологиялари, дастурий инжиниринг, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик йўналишларида таълим олади (бакалавр). Йилига 300 дан зиёд малакали мутахассис тайёрланиб, камида 70 фоизи маҳаллий ва халқаро IT компанияларга ишга жойлаштирилади, 10 га яқин сунъий интеллект асосида илмий-амалий лойиҳалар ишлаб чиқилади.
3. Вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳар марказларида “IT-шаҳарча”лар фаолияти йўлга қўйилиб, уларда дастурлаш, веб-дизайн, киберхавфсизлик, “Data Science” ва SMM йўналишларида ўқув курслари ташкил этилади.
Ушбу курсларда йилига 5 000 нафар ёшлар замонавий касбларга ўқитилади.
4. Шунингдек, IT-ҳафталиги ташкил этилиб, унда соҳадаги илғор тажриба ва инновацион ечимлар намойишига аталган халқаро форум ўтказилади.
Тадбирларда 1 000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий иштирокчилар, 20 дан ортиқ давлатдан IT компания, стартап ва экспертлар қатнашиши, 100 га яқин инновацион лойиҳалар тақдим этилиши ҳамда 10 тага яқин инвестиция келишувлари имзоланиши режалаштирилган.
Умуман олганда, кўрилган чоралар натижасида вилоятда йилига
2 500 нафар IT мутахассислари тайёрланади ва сунъий интеллект етакчилари
50 минг нафарга етказилади.
Ўз навбатида Фарғона минтақадаги йирик IT-ХАБга айлантирилади.
III. ЁШЛАРНИ ХОРИЖИЙ ТИЛ ВА КАСБГА ЎҚИТИШ СОҲАСИДА.
Хорижий тилга ўқитиш йўналишида. Бугунги кунда вилоятимизда 560 дан ортиқ хорижий тил ўқув марказларида 60 мингдан ортиқ ёшлар таҳсил олишмокда.
Биргина мисол, Фарғона шаҳридаги Фурқат Комиловга кўмаклашиш орқали "Wegweiser" немис тили ўқув маркази йўлга қўйилди, натижада 2025 йилда
350 нафар ўқувчи ўқитилиб, Германияга ишга юборилди.
Ҳозирда ушбу тадбиркор вилоятнинг 8 та шаҳар, туманларида мазкур ўқув марказнинг филиаллари фаолиятини йўлга қўйиб, 1 500 нафар ёшларга немис тилини ўргатиб келмоқда.
Жорий йилда вилоятдаги немис тили ўқув марказлари орқали 2 000 дан ортиқ ёшларни Германия давлатида қонуний меҳнат миграциясига юбориш режалаштирилмоқда.
Касбга ўқитиш йўналишида. Жанубий Кареянинг Улсан шаҳри маъмурияти ҳамда “Hyundai Heavy Industries” компанияси билан ҳамкорликда
“Улсан шаҳрига малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази” ташкил этилди.
2025 йилда ушбу марказнинг 400 нафар битирувчи ёшлари муваффақиятли тайёргарликдан ўтиб, Жанубий Кореяга ишга юборилди.
Жорий йилда марказ томонидан 800 нафар ёшлар 4 босқичда ўқитилиб, Жанубий Кореяга ишга юборилади.
Бундан ташқари, Фарғона шаҳар Касбий кўникмалар минтақавий марказида (KOICA) жорий йил давомида 633 нафар ёшлар ўқишга жалб этилди. Улар замонавий меҳнат бозори талабларига мос касбий билим ва кўникмаларга эга бўлиб, келгусида хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарида фаолият юритиш имкониятига эга бўладилар.
