Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан 2024 йил амалга оширилган ишлар таҳлили тўғрисидаги МАЪЛУМОТ
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан 2024 йил амалга оширилган ишлар таҳлили тўғрисидаги
МАЪЛУМОТ
Бугунги кунда чорвачилик ва унинг тармоқларида қиймати 6.2 трлн сўмлик (шундан, 39 млн доллар ХМИ кредити) 1492 та лойиҳалар амалга оширилиб, 120 мингга яқин доимий ва мавсумий янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, 560 млрд сўмлик 44 та гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича лойиҳалар ишга туширилди.
Чорва хайвонларини наслини яхшилаш мақсадида 2,4 млн бош сигир ва таналарни суний уруғлантирилиб, насли яхшиланган қорамоллар улуши
72 фоизга етказилди.
Бундан ташқари, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш мақсадида 198 та чорвачилик субъектларида замонавий интенсив “Гидропоника” технологияси асосида озуқа етиштириш йўлга қўйилди.
Чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш учун 430,2 минг гектар озуқа майдонларнинг 70,2 минг гектарга янги беда (98,6 минг гектар эски беда мавжуд), 210,3 минг гектарга силос учун маккажўхори, 37,9 минг гектарга
оқ жўхори, 13,2 минг гектарга ҳашаки лавлаги, 90,2 минг гектарга кузги оралиқ озуқа экинлари экилди.
Жорий йилда, чорвачилик субъектлари сони жами 19158 тага етказилди.
Маълумот учун, 8054 та қорамолчилик, 3691 та қўй ва эчкичилик,
145 та йилқичилик, 58 та туячилик, 1 342 та паррандачилик, 5 367 та балиқчилик, 375 та асаларичилик ва 126 та қуёнчилик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.
Шу билан бирга қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йилда 46 та чорвачиликка ихтисослашган йирик хўжаликларда биогаз ва биогомус ишлаб чиқаришни йўлга қўйилди.
Бугунги кунда барча тоифа хўжаликлардаги 14.5 млн бош қорамоллар, 24.8 млн бош қўй-эчкилар, 105,4 млн бош паррандалар ва 285 минг бошдан ортиқ отларни қишловдан беталофат олиб чиқиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Республика ҳудуларида 13,2 мингта субъектларда, шундан 8,2 мингта қорамолчилик, 3,4 мингта бузоқхоналар, 5,4 мингта қўйчилик 2,1 мингта паррандачилик ҳамда 258 та от ва туячилик хўжаликларида 20 мингдан ортиқ бинолар, қўра-қўтонлар тўлиқ қишловга тайёрланган.
Мазкур тадбирларни амалга ошириш ҳисобига, жорий йилда
2 млн 948 минг тонна (106,5%) гўшт, 12,3 млн тонна (107,5%) сут, 8.9 млрд дона (111%) тухум, 650 минг тонна (120%) балиқ маҳсулотлари етиштирилади.
Чорвачилик тармоқларини ривожлантириш ва наслчилик ишларини янада такомиллаштириш бўйича Республикадаги ҳар бир туманнинг(161 дона) алоҳида паспортлари ишлаб чиқилди.
Чорвачилик соҳасида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида 70 млн доллар маблағлар ўзлаштирилди.
Ветеринария ва чорвачилик соҳаларини ривожлантириш учун донор ташкилотлар ва хорижий давлатлардан 10 млн доллар грант маблағлари жалб қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
24 августдаги “Чорвачиликда идентификация қилиш ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-285-сон қарори қабул қилинган.
Қарорга мувофиқ, “Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги маблағлар ҳисобидан ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий этишга 33 млн АҚШ доллари йўналтирилди.
Ушбу тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Идентификация маркази” ташкил этилди ва унга ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий этиш вазифаси юкланди.
Қарорга мувофиқ, Чорвачиликда наслчилик ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг “Ўзнаслчилик” давлат корхонасини давлат муассасаси шаклидаги “Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази” этиб қайта ташкил этилди.
Ушбу марказнинг асосий вазифаси этиб наслдор буқаларнинг уруғини “Andro Vizion”, CASA дастури асосида сифатли қадоқлаш, гўшт ва сут йўналишидаги қорамолларнинг “in vitro” усулида тайёрлаш ва кўчириб ўтказишнинг инновацион лабараториясини ташкил этиш, наслдор ва спорт отларини уруғлари ва эмбрионларини чуқур музлатиш, иқтидорли ёшларни наслдор ҳайвонларнинг уруғи ва эмбрионлари билан ишлашда билим
ва кўникмаларини ривожлантириш белгиланди.
Соҳада пуллик ветеринария хизматлари кўрсатиш тизимида ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда.
Жорий йилнинг январ-декабр ойларида 240 млрд.сўм пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилган.
Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган бир кунлик жўжаларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун 51,026 млрд сўм субсидиялар ажратилди.
Ҳайвонлар орасида эпизоотик барқарорликни таъминлаш. 38,7 млн. бош чорва моллари 11 турдаги касалликларга қарши эмланди, 12,7 млн.бош ҳайвонларда диогностик таҳлиллар ўтказилди, 94 млн.бош паррандалар
4 турдаги касалликларга қарши эмланди, 38,7 млн.бош чорва молларига профилактик ишлов берилди.
чорвачилик маҳсулотларининг ветеринария-санитария экспертизаси 12 млн дона амалга оширилди.
бозорларда реализация қилинадиган 22,5 млн дона ўсимлик маҳсулотларида ветеринария-санитария экспертизаси амалга оширилди.
Ветеринария ва дори воситаларини маҳаллийлаштириш
а) Ветеринария илмий-тадқиқот институти базасида 6 турдаги вакцина,
20 турдаги диагностикум, 10 турдаги даволовчи восита
б) Хусусий корхоналар томонидан 48 турдаги дори воситалари,
22 турдаги озуқабоп қўшимчалар маҳаллийлаштирилди.
Инфратузилмани янада мустаҳкамлаш
13,1 млн.доллар грант маблағлари, шундан, 11 та лабораторияларни жиҳозлаш, 180 та махсус автотранспортлар, 900 та камерали ва маиший совутгичлар, 500 та замонавий ветеринария ҳизмати биноси, 1550 та ветеринария участкалари учун планшетлар, 4 та ҳайвонлар карантини учун фермалар, 3 та лабораторияни аккредитациядан ўтказиш 2022-2025 йилларга белгиланган.
Рақамлаштириш кўламини янада кенгайтириш
VETERINARY INFORMATION SYSTEM VIS-SAYYOR Лаборатория текширувлари ягона электрон маълумотлар базаси, VIS-CHEGARA Чегара ветеринария назоратини рақамлаштириш, VIS-MALAKA Малака оширишни ташкил этиш тизими, VIS-MONITORING Республикада касалликларни хариталаш орқали мониторинг қилиш, тахлил қилиш ва прогнозлаш,
VIS-NEFRIT Ветеринария дори воситаларини рўйхатга олиш рақамлаштирилди.
Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви
Соҳадаги илмий муассасаларда илмий даражали ходимлар сони 45 фоизга оширилди 680 нафар ветеринария мутахассисларнинг малакаси оширилди ва қайта тайёрланди, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлди.
Тармоқ ва соҳада самарали жамоат назоратини ташкил этиш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан оммавий ахборот воситалари билан очиқ-ошкора мулоқот тизимини йўлга қўйиш.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан
2024 йилда тармоқ ва соҳада самарали жамоат назоратини ташкил этиш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан оммавий ахборот воситалари билан очиқ-ошкора мулоқот тизимини йўлга қўйиш учун ҳар чоракда тегишли мутасадди раҳбарлар иштирокида брифинг, прессконференция, матбуот анжуманлари ташкил этилди.
