Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси
2025-07-07 10:10:00 / Тендер ва эълонлар
Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси
Сут маҳсулотлари қиймати занжири / Агробизнес мутахассиси ишга қабул қилиш
________________________________________
Вазифалар
Озиқ-овқат сектори самарадорлигини ошириш, сут маҳсулотлари сифатини яхшилаш, бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ва барқарор агробизнесни рағбатлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришда техник, таҳлилий ва мувофиқлаштирувчи ёрдам кўрсатиш.
Малака ва тажриба
• Агрономия, агроиқтисодиёт, агробизнес, ветеринария, чорвачилик, озиқ-овқат технологияси ёки тегишли соҳаларда олий маълумотли бўлиши керак;
• Агробизнес, ветеринария, чорвачилик, озиқ-овқат саноати ёки агролойиҳаларда камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак (сут маҳсулотларига эътибор қаратилиши афзалроқ);
• Қишлоқни барқарор ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ёки қишлоқ хўжалиги секторини ўзгартиришга қаратилган Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ва бошқалар ўз ичига олган халқаро молия институтлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларда камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак;
• Ветеринария, чорвачилик, озиқ-овқат хавфсизлиги, бизнес ва молиявий менежмент, сифат стандартлари ва логистика соҳасида камида 3 йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлиши керак;
• Маълумотларни таҳлил қилиш, ҳисобот ёзиш ва тақдимот тайёрлаш бўйича мукаммал кўникмаларга эга бўлиши керак;
• Кўп тармоқли муҳитда ишлаш ва турли манфаатдор томонлар билан мулоқот қилиш қобилиятига эга бўлиши керак;
• Ўзбек ва/ёки рус тилларини билиш. Инглиз тилини яхши билиш шарт.Лойиҳа бошқарувчисининг ойлик иш ҳаққи 1 100 АҚШ долларини (жамғарма солиғини ҳисобга олган ҳолда) ташкил этади.
Қўшимча маълумотлар учун мурожаат этиш:
Қизиқиш билдирган шахслар қуйида кўрсатилган манзилда душанбадан жумагача соат 9:00 дан 18:00 гача (Тошкент вақти бўйича) маълумот олишлари мумкин.
Номзодларнинг резюмелари 2025 йил 21 июль соат 16:00 гача қуйида кўрсатилган манзилга тақдим этилиши керак.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи
Ўзбекистон Республикаси, 100022
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 22-уй
Телефон: (+998 97) 139 09 89
Электрон манзил: dvcdppiu@gmail.com
