Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси
2025-06-05 14:00:00 / Тендер ва эълонлар
Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳаси
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги « Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасига Харидлар бўйича мутахассиси ишга қабул қилинади
Вазифалар
Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (IFAD) томонидан қўллаб-қувватланадиган ва Тошкент шаҳрида жойлашган "Сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва тармогини ривожлантириш. 2-боскич" лойиҳасининг Харидлар бўйича мутахассиси лойиҳани амалга ошириш жамоасига қўшилади ва IFAD процедуралари ва қоидаларига мувофиқ лойиҳа доирасидаги барча харидлар фаолиятини амалга ошириш учун масъул бўлади. Харидлар мутахассиси хисобот тизимини жорий этиш ва бошқариш учун масъул бўлиб, бу тизим лойиҳа менежерига Ўзбекистон Ҳукумати ва IFAD учун хисоботлар тайёрлаш ҳамда аудит текширувлари учун барча харид операцияларини кузатиш ва назорат қилиш имкониятини беради.
Малака ва тажриба
Харидлар бўйича мутахассиси қуйидаги малака ва тажрибага эга бўлиши керак:
• Иқтисодиёт, логистика, харидларни бошқариш ёки тегишли соҳаларда олий маълумот;
• Харидлар соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси, афзал кўрилган ҳолда халқаро ташкилотлар (Жахон банки, IFAD ва бошқалар) томонидан молиялаштирилган лойиҳаларда ишлаган тажриба;
• Халқаро харидлар стандартлари (масалан, FIDIC, IFAD йўриқномалари) билими;
• Тендер ҳужжатлари тайёрлаш ва шартномаларни бошқариш тажрибаси;
• Компьютер саводхонлиги (MS Office, электрон харид тизимлари);
• Ўзбек ва/ёки рус тилларида эркин сўзлашиш. Инглиз тилида ишлаш ва техник терминларни билиш талаб этилади.
Иш ҳаққи
· Лойиҳа бошқарувчисининг ойлик иш ҳаққи 1 100 АҚШ долларини (жамғарма солиғини ҳисобга олган ҳолда) ташкил этади.
Қўшимча маълумотлар учун мурожаат этиш
Қизиқиш билдирган шахслар қуйида кўрсатилган манзилда душанбадан жумагача соат 9:00 дан 18:00 гача (Тошкент вақти бўйича) маълумот олишлари мумкин.
Номзодларнинг резюмелари 2025 йил 19 июнь соат 16:00 гача қуйида кўрсатилган манзилга тақдим этилиши керак.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи
Ўзбекистон Республикаси, 100022
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 22-уй
Телефон: (+998 97) 139 09 89
Электрон манзил: dvcdppiu@gmail.com
