Германия ва Австрия билан чорвачилик соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
2026-04-20 15:15:00 / Янгиликлар

⏺Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қўмита раиси ўринбосари Фахриддин Бобоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Германия ва Австрия давлатларида хизмат сафарида бўлди.
⏺ Сафар давомида Германиянинг “Жоҳн Деэре”, Австриянинг Қишлоқ хўжалиги кластерлари ассотсиатсияси, “Риндерзучт Аустриа”, “Генетиc Аустриа”, “Флеcквиэҳ Аустриа” каби етакчи компания ва таълим муассасаларида учрашувлар ўтказилди.
⏺ Мулоқот чоғида чорвачилик, наслчилик, озуқа ишлаб чиқариш, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар савдосини ривожлантириш ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича келишувларга эришилди.
⏺ Жумладан “Жоҳн Деэре” ва “Поттингер” компаниялари билан замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини жорий этиш, сервис инфратузилмасини ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди. “Ўзагролизинг” АЖ ва “Жоҳн Деэре Финанcиал” компанияси ўртасида 10 млн евро миқдоридаги молиялаштириш линиясини очиш бўйича келишув имзоланди.





