Ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар раҳбарлари диққатига!
2026-04-10 10:20:00 / Тендер ва эълонлар
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ишчи орган сифатида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси номидан, 2026 йилда эпизоотияга қарши тадбирлар учун ветеринария препаратларини харид қилиш бўйича тендер савдоларини эълон қилади.
Тендер савдоларида хорижий ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар), жумладан кичик бизнес субъектлари, белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда иштирок этишлари мумкин.
1. Тендер комиссиясининг ишчи органи номи ва манзили:
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси 100007, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси 21А Тел.: (+998-71) 202-12-00 Факс: (+998-71) 202-12-00 E-маил: moliya@vetgov.uz
2. Тендер савдоларининг предмети:
Лот №7 Йирик шохли қорамолларнинг юқумли тугунли (нодуляр) дерматитига қарши маданий, тирик, қуруқ вирус вактсинаси Ўлчов бирлиги: минг доза Миқдори: 10 500 Бошланғич нарх (1 минг доза учун): 4 502 400 сўм Жами қиймати (ҚҚС билан): 47 275 200 000 сўм Таклифни таъминлаш суммаси (кафолат): 1 418 256 000 сўм
Жами: 47 275 200 000 сўм
3. Тендер савдолари ўтказиладиган жой: Давлат харидлари портали — etender.uzex.uz орқали электрон шаклда.
4. Иштирокчиларга қўйиладиган малака талаблари:
Тендер доирасида иштирокчилар малака асосида саралаб олинади. Талаблар қуйидагилар:
-
қайта ташкил этилиш, тугатилиш ёки тўловга қобилиятсизлик ҳолатида бўлмаслиги;
-
солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;
-
малака талабларини тасдиқловчи барча ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этиши;
-
аввал тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлик ҳолати мавжуд бўлмаслиги;
-
инсофсиз ижрочилар ягона реестрида қайд этилмаган бўлиши;
-
буюртмачи билан суд ёки арбитраж жараёнларида иштирок этмаётган бўлиши;
-
оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтмаган ҳамда оффшор банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлмаслиги.
5. Етказиб бериш шартлари:
-
Хорижий етказиб берувчилар учун: CIP Тошкент шаҳри (Инcотермс-2020 га мувофиқ);
-
Маҳаллий етказиб берувчилар учун: буюртмачининг омборигача етказиб бериш.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812-сон қарорига мувофиқ, давлат харидларида таклифларни баҳолашда маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларга импорт маҳсулотларига нисбатан ДДП (Ўзбекистон) нархининг 15 фоизигача миқдорда преференция берилади.
6. Тўлов шартлари, тендер таклифларини расмийлаштириш талаблари, таклифни таъминлаш шакли ва бошқа талаблар тендер ҳужжатларида кўрсатилган.
7. Тендер таклифларини қабул қилиш муддати: 2026 йил 21 апрель куни Тошкент вақти билан соат 12:11 гача, etender.uzex.uz портали орқали электрон шаклда.
8. Масъул шахс: Имомов Л.Ф. – Молия ва иқтисодиёт департаменти бош мутахассиси Тел.: (+998-71) 202-12-00 (301) Факс: (+998-71) 202-12-00 E-маил: moliya@vetgov.uz
