Мўғулистон билан ҳамкорлик давом этмоқда
2026-04-03 10:25:00 / Янгиликлар

✅ Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг “Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан ўтган йили Мўғилистондан наслли қўй-эчкилар олиб келинган эди.
✅ Самарқанд вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Зуҳриддин Амонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ айни пайтда Мўғилистонда бўлиб, чорвачилик, яйлов хўжалиги ва чўлбоп озуқа экинлари уруғчилиги бўйича ҳамкорликни давом эттириш масалаларини муҳокама қилмоқда.



