Фарғона вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази фаолияти ўрганилди.
2026-03-31 14:40:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази фаолияти ўрганилди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш.Джаббаров ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори И.Эргашев марказ фаолияти билан яқиндан танишди.
Марказда айни пайтда 37 нафар малакали ходим 8 та замонавий лаборатория бўлимида фаолият юритмоқда.
Ушбу марказда бактериологик, паразитологик, радиологик, токсикологик, микологик, серологик, ИФА ва ПСР усулларида юқори аниқликда лаборатория текширувлари амалга оширилади.
Жорий йил давомида марказ томонидан: — 610 та бактериологик — 10 562 та паразитологик — 35 158 та серологик
намуналар таҳлил қилиниб, аҳоли саломатлиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Марказ фаолияти соҳадаги муҳим вазифаларни самарали амалга оширишга қаратилган бўлиб, замонавий лаборатория имкониятлари билан доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда.





