Илмий амалий семинар бўлиб ўтди
2026-03-26 11:45:00 / Янгиликлар

✅ Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида қорамоллар эмбрионини “ин vitro” усулида тайёрлаш ва кўчириб ўтказиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.
✅ Семинарда қўмита ҳузуридаги Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази мутахассислари, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети олимлари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
✅ Семинарда Наслчилик илмий ишлаб чиқариш маркази фаолияти, наслчилик иши ва эмбрион ювиб олиш, чуқур музлатиш ҳамда ундан фойдаланиш бўйича маърузалар тингланди. Амалий жараёнлар марказнинг Қорақалпоғистон филиали лабораториясида давом этди. Лаборатория текширувларида ювиб олинган тухум ҳужайралари ҳамда тайёрланган эмбрионлар микроскопда кўздан кечирилиб, тажрибалар самарадорлиги юқори баҳоланди.





