Паррандачилик хўжаликлари диққатига!
2026-03-24 10:55:00 / Тендер ва эълонлар

Дунёда кузатилаётган эпизоотик нобарқарор вазият туфайли мамлакатимизга парранда гриппи касаллиги кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси топшириғига асосан Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассислари томонидан ҳудудларда парранда гриппи касаллиги бўйича серологик мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар, хўжалигингизда мониторинг текширувлари қатъий талаблар асосида олиб борилишини ва ушбу жараёнда фаол иштирок этишларингизни сўраймиз!
