Хитойга парранда панжалари экспорти рухсатномалари такомиллаштирилди
2026-03-06 17:25:00 / Янгиликлар

✅ Хитой Бош божхона маъмурияти томонидан инспекциядан ўтказилгандан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар экспорти, импорти ва транзити учун рухсатномани ҳамда ветеринария сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ singlewindow.uz электрон манзили орқали парранда панжаларини Хитойга экспорт қилишга рухсатномалар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
✅ Маълумот учун: Хитой Божхона бош маъмурияти корхонани Реестрга киритганидан сўнг singlewindow.uz электрон манзили орқали экспорт қилишга рухсатнома олиш тўғрисида мурожаат қилинса, белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
