Асаларичилик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-03-06 09:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги “Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-322-сон қарорининг 3-иловасида 2025-2026 йилларда ветеринария ва чорвачилик соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар ижроси юзасидан Республикада 2026 йилда асаларичилик соҳасини жадал ривожлантириш, соҳада юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари, давлат томонидан имтиёзлар, экспорт ҳажмларини оширишда тадбиркорларни таклиф ва тавсияларини эшитиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Адмнистратсиянинг масъул ходими, Қўмита раиснинг ўринбосари ҳамда тегишли вазирлик идораларлар билан ҳамкорликда “Зоом платформаси” орқали очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқотда, вилоятлардаги асаларичилик соҳасида фаолият юритиб келаётган 80 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.
Ўтказилган очиқ мулоқотда, асаларичилик билан шуғулланиб келаётган тадбиркорларни бугунги кундаги иш фаолияти, уларни фаолиятига таъсир кўрсатиб келаётган муаммолари ўрганилди ва уларни ечимлари бўйича очиқ мулоқот давомида атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, асаларичилик соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлик субъектларини бугунги кундаги мавжуд муаммолари Адмнистратсиянинг масъул ходими, Қўмита раиси ўринбосари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбар-ходимлари томонидан атрофлича тингланиб, муаммоларнинг ечими юзасидан тегишли кўрсатмалари берилди, баъзи бир масалалар қўмита ўз ваколати доирасида жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.



