МУАММО ИШЧИ ГУРУҲ ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИ
2026-02-24 10:30:00 / Янгиликлар
Ветаринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий таромқларда тарқалган “Сурхондарё вилоятида яйловларни қайта тақсимлаш жараёнида ноҳақликлар кузатилгани, унда қўмита томонидан олиб борилган мониторинг “ҳақиқий чорвадорни кўчада қолдириб, сохта тадбиркорни ерли қилиш” компаниясига айланиб кетган” лиги тўғрисидаги хабарлар атрофлича ўрганилди.
Ўрганишлар давомида ижтимоий тармоқларда чиқиш қилган тадбиркорларнинг зарурий ҳужжатлари, шартномалари, шунингдек кадастр маълумотномалари бир-бирига мос келмаслиги, бундан ташқари талаб қилинган ҳужжатлар ва тўловларда камчиликлар ҳам учраганлиги маълум бўлди.
Ишчи гуруҳ томонидан камчиликка йўл қўйган тадбиркорлик субьектларига тушунтириш ва тавсиялар берилиб, шу пайтга қадар яйлов ерларидан ўрнатилган тартиб асосида фойдаланиб келаётган фермерлар фаолияти намуна қилиб кўрсатилди.
