“НАВОИЙ ВА БОБУР – МИЛЛИЙ ТАФАККУР ВА МАЪНАВИЯТИМИЗНИНГ ИККИ БУЮК УСТУНИ” мавзусида маърифий тадбир
2026-02-27 09:05:00 / Маънавият ва маърифат

🗄Ҳар йили Ҳазрати Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига оид тадбирлар мамлакатимизда баланд руҳда нишонланади.
🗄 Жорий йилдаги тадбирлар ҳам кўтаринкилик, ўзгача шукуҳ билан адабиёт, маънавият, илм-маърифат, дўстлик айёми сифатида ўтказилмоқда.
🗄Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимида ҳам февраль ойи – “Адабиёт ойлиги” деб эълон қилинган бўлиб, ойлик доирасида “Адабий гурунглар” мавзусида навоийшунос олимлар, атоқли ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
🗄Хусусан, бугун қўмитанинг марказий аппарати ходимларига “Навоий ва Бобур – миллий тафаккур ва маънавиятимизнинг икки буюк устуни” мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди.
🗄Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг аъзолари, “Шуҳрат” медали соҳибаси Фароғат Худойқулова, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти катта илмий ходими, навоийшунос олим, шоир Акром Малик тадбир меҳмони сифатида иштирок этишди.
🗄Тадбирда Ҳазрати Навоий ва Бобур ижодига мансуб ғазал ва мисралар ўқилди. Улуғ аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолиятига оид қизиқарли савол ва жавоблар билан тадбир янада қизиқарли ўтди.









