Косонсойда ветеринария ва чорвачилик соҳасининг долзарб мавзуларга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди
2026-02-23 14:20:00 / Янгиликлар

Тадбирда чорва моллари орасида учрайдиган ўта хавфли касалликларининг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, юқумли касалликлар профилактикасини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда барқарор ветеринария осойишталигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, чорва ҳайвонларини белгиланган режа асосида мавсумий эмлаш, профилактик тадбирларини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туманларида ташкиллаштирилиши режалаштирилган.



