Фарғона вилоятида чорвачиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2026-02-19 09:30:00 / Янгиликлар

🗄Фарғона вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида соҳани янада такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
🗄Йиғилишда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси вакиллари, шаҳар-туман ветеринария бўлимлари раҳбарлари, наслчилик назорати инспекторлари ҳамда идентификация сектори мутахассислари иштирок этди.
🗄 Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 3-сон йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлар ижроси ҳамда Президент маслаҳатчиси Ш.Ғаниев томонидан берилган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
🗄 Якунда чорвачилик соҳасидаги устувор вазифаларни ҳар бир субъект билан индивидуал ишлаш орқали самарали бажариш зарурлиги белгиланди.


