НАВОИЙ — МАНГУЛИК ТИМСОЛИ
2026-02-19 10:50:00 / Маънавият ва маърифат

✨ Буюк мутафаккир, туркий адабиётнинг беназир намояндаси, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан СамДВМЧБУнинг Биотехнология ва экология факультети томонидан маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.
📚 Тадбирни факультетни Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ш.Азаматов очиб берди.
Тадбир давомида факультетнинг иқтидорли ва истеъдодли талабалари томонидан Алишер Навоий ижодига бағишланган бадиий чиқишлар, ғазаллар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Талабалар буюк мутафаккирнинг чуқур маъно ва ҳикматга бой ғазалларини ифодали ўқиб, томошабинларга маънавий завқ ва илҳом улашдилар. Ҳар бир чиқиш Навоий меросининг беқиёс қадри ва мангулигини яна бир бор намоён этди.
Тадбир юксак руҳ, адабиётга бўлган ҳурмат ва миллий қадриятларга садоқат муҳитида ташкил этилди.








