Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар куни нишонланди
2026-02-18 10:25:00 / Маънавият ва маърифат

🔘11 февраль - Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар куни муносабати билан Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “Илмли аёл -
барқарор жамият сари” мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди.
🔘Унда филиалда фаолият юритаётган олима аёллар, талаба-қизлар, шунингдек, магистрант ва докторантлар иштирок этди. Тадбир давомида иштирокчилар илм-фан соҳасининг бугунги ривожланиш тенденциялари, инновацион тадқиқотларни кенгайтириш, илмий изланишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ёшларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.
🔘Суҳбатлар очиқ мулоқот руҳида кечди. Ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Камалова сўзга чиқиб, илм-фан соҳасида аёлларнинг ўрни ва улар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталди:
“Бугунги кунда илм-фан соҳасида аёлларнинг ҳиссаси беқиёс. Улар нафақат амалиётда, балки илмий тадқиқотларда ҳам ўз салоҳиятини намоён этмоқда. Биз ёш қизларга илмий фаолиятга эркин кириш, ўз орзуларига эришиш учун кенг имконият яратишга интиламиз”.
🔘Тадбир жараёнида филиалда фаолият юритаётган олима аёллар ҳамда талаба-қизлар ўртасида илмий ишлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, филиалда илм билан шуғулланаётган хотин-қизлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.
🔘Ilmiy darajaga ega ayol o‘qituvchilarning safi kengayib, ularning ilmiy tadqiqotlardagi faol ishtiroki ham sezilarli ravishda oshmoqda. Olima ayollar o‘zlarining ilmiy yo‘llari, izlanish jarayonidagi qiyinchiliklar va erishilgan yutuqlari haqida so‘zlab, yoshlarga kuchli motivatsiya bag‘ishladilar.
🔘Talaba-qizlar esa ilm-fan sohasida o‘z o‘rnini topish, innovatsion loyihalarda ishtirok etish va ustozlar tajribasidan samarali foydalanish borasida qimmatli tavsiyalarga ega bo‘ldilar. Mazkur tadbir Xalqaro ilm-fan sohasidagi ayollar va qizlar kunini munosib nishonlash bilan birga, yoshlar hamda olima ayollar o‘rtasidagi ilmiy muloqot va hamkorlikni yanada mustahkamlashga xizmat qildi.
🔘Илмий даражага эга аёл ўқитувчиларнинг сафи кенгайиб, уларнинг илмий тадқиқотлардаги фаол иштироки ҳам сезиларли равишда ошмоқда. Олима аёллар ўзларининг илмий йўллари, изланиш жараёнидаги қийинчиликлар ва эришилган ютуқлари ҳақида сўзлаб, ёшларга кучли мотиватсия бағишладилар.
🔘Талаба-қизлар эса илм-фан соҳасида ўз ўрнини топиш, инновацион лойиҳаларда иштирок этиш ва устозлар тажрибасидан самарали фойдаланиш борасида қимматли тавсияларга эга бўлдилар. Мазкур тадбир Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар кунини муносиб нишонлаш билан бирга, ёшлар ҳамда олима аёллар ўртасидаги илмий мулоқот ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.




