Фарғона вилояти ветеринария бошқармасида 2025-йил якунлари ва 2026-йил режалари муҳокама қилинди
2026-02-06 15:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Ш. Джаббаров ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари А. Турсунов раҳбарлигида вилоят ветеринария бошқармаси ва унинг тизимида фаолият юритиб келаётган ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2025 йил давомида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, 2026 йил учун устувор вазифа ва режалар белгилаб олинди.
Шунингдек, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Қўмита раисининг 2026 йил 3 февралдаги тегишли буйруғига мувофиқ, Абдусамиев Азизбек Анваржон ўғли Фарғона вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Абдусамиев Азизбек Анваржон ўғли 1989 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти олий, ветеринария врачи. У 2011 йилдан буён Ветеринария қўмитаси ва унинг тизимида турли лавозимларда, жумладан, бош мутахассис, пункт бошлиғи, бўлим бошлиғи ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосари сифатида самарали фаолият юритиб келмоқда.



