🟢 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида Корея компаниялари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
2026-02-04 11:25:00 / Янгиликлар

✅ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида Қўмита раиси ўринбосари Ф. Бобоев бошчилигида Қўмита мутахассислари ҳамда Корея Республикасининг “PREBIO”, “K-Farm Solution”, “En Solution”, “Doo Hyun”, “Future & Environmental Energy” компаниялари менежерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
✅ Учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг Жиззах вилоятида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ақлли чорвачилик инфратузилмасини жорий этиш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини яхшилаш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан атрофлича музокаралар олиб борилди.
✅ Томонлар мазкур йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш ҳамда келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар.
