Покистонга чорвачилик маҳсулотлари экспорти кенгайтирилади
2026-01-30 10:05:00 / Янгиликлар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари А.Акбаров бошчилигидаги Қўмита делегацияси Покистонда хизмат сафарида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида Қўмита вакиллари ва Покистон миллий озиқ-овқат хавфсизлиги ва тадқиқот вазирлиги ҳузуридаги Покистон Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари Кенгаши раиси - мамлакат бош ветеринария врачи М.Андраби ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар доирасида икки давлат ўртасида ветеринария назорати остидаги товарлар экспорт ва импорт муносабатларини жадаллаштириш, чорва наслчилиги, илмий тадқиқот ва таълим йўналишларида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунларида Ўзбекистондан Покистонга асал, колбаса ва сут маҳсулотлари, истеъмол туҳуми, инкубацион туҳум ва парранда гўшти экспорти юзасидан ветеринария сертификатлари имзоланди.


