Тадқиқотлар давом этмоқда. Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг тажриба далаларида чўл озуқабоп ўсимликлар устидаги тадқиқотлар жараёнлари тўхтагани йўқ.
2026-01-22 11:25:00 / Янгиликлар

Чўл яйлов озуқабоп ўсимлиги ҳисобланган олабутанинг Ягона, маҳаллий олабута ҳамда АҚШ дан олиб келинган Атреплех канессенс ўсимликларининг тур ва навларини синаш мақсадида институтнинг Қарнаб тажриба даласига экилди. Жараёнда қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор А.Раббимов, институт директорининг жорий қилиш ва маркетинг ишлари бўйича ўринбосари Ш.Синдаров ва “Қарнаб” тажриба даласи мудири Х.Солиевлар иштирок этдилар.



