Байроқ — озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли
2025-11-18 09:30:00 / Маънавият ва маърифат

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан “Бир эл, бир ватан, бир байроқ” шиори остида “Байроқ - озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли” деб номланган маърифий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда қўмита раиси Баҳром Норқобилов иштирок этиб, мустақил юртимизнинг давлат рамзларидан бири ҳисобланган байроғимизнинг сиёсий ва ижтимоий аҳамияти хусусида нутқ сўзлади.
Хусусан, Баҳром Норқобилов маърузасини “Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олмайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган. Биз учун ҳам байроғимиз тарихимиз, ғуруримиз, шон-шарафимиз рамзи, эзгу интилишларимиз ва эртанги кунимизга бўлган ишончимиз ифодасидир” дея якунлади.


