Европага парранда ва қуён гўшти экспорт қилинади
2025-11-06 11:25:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Норқобилов Латвия Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Норманд Шмидс ва Латвия озиқ-овқат маҳсулотлари-ветеринария хизмати Бош директори Морис Балодис билан учрашди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Латвия ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни ўзаро савдосини янада кенгайтириш, жумладан Латвия орқали Европанинг бошқа давлатларига Ўзбекистондан парранда гўшти, истемол тухумлари ва қуён гўштини импорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.







