Сурхондарё саноати изчил ривожланмоқда
2025-11-03 20:50:00 / Янгиликлар

📊 2025-йилнинг январ-сентябр ойларида вилоятда саноат маҳсулотлари ҳажми 12,8 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,9 фоизга ўсди. Бу кўрсаткич бўйича Сурхондарё республикада 5-ўринни эгаллади.
📶 Сўнгги йилларда вилоят саноати ҳажми 2016-йилдаги 2,2 трлн сўмдан 15 трлн сўмгача ошди, йил якунига қадар эса 17,4 трлн сўмдан ортиши кутилмоқда. Шу билан бирга, 2,2 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилди ва 4 мингдан зиёд саноат корхоналари ишга туширилди.
🆕 Вилоятда илгари мавжуд бўлмаган чарм, фармацевтика, заргарлик, керамика буюмлари, сендвич панеллар ва бўялган мато ишлаб чиқариш каби янги йўналишлар пайдо бўлди.
📈 Саноат тармоқлари бўйича натижалар:
➖Текстил ва тўқимачилик маҳсулотлари — 3,6 трлн сўм (34%);
➖Озиқ-овқат маҳсулотлари — 1,9 трлн сўм (18%);
➖Қурилиш материаллари — 1,2 трлн сўм (11%).
🏗 Саноатнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 2021-йилдаги 7,7 фоиздан 9,6 фоизгача ошган бўлса, энг юқори ўсиш мебел (152,5%), озиқ-овқат (116,4%) ва қурилиш материаллари (115,8%) соҳаларида қайд этилди.
📈 2025-йил якунига келиб саноат ҳажмини 17,8 трлн сўмга, ўсиш суръатини эса 107,2 фоизга етказиш режалаштирилган.
🙌 Шунингдек, сўнгги ойларда фаолияти тўхтаб қолган иккита йирик саноат корхонаси қайта ишга туширилди, натижада 1000 га яқин иш ўрни яратилди ҳамда 621 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
🔰 Сурхондарё вилоятида саноат соҳасидаги барқарор ўсиш ҳудуд иқтисодиётини диверсификация қилиш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
