Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатлар изчил ривожланиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда.
2025-03-14 20:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Арман Шаккалиев бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда Афғонистон вакили ҳамроҳлик қилди. Шунингдек, делегация аъзолари "Термиз" халқаро савдо марказининг инфратузилмаси ва фаолияти билан яқиндан танишди.
Қозоғистон савдо павилонининг очилиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ушбу ҳудуд орқали Қозоғистоннинг юқори сифатли маҳсулотлари Ўзбекистон бозорига етказилиши, тадбиркорлар ва сармоядорлар ўртасида янги ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган.
Тадбир доирасида томонлар ўзаро инвестицияларни кўпайтириш, савдо тўсиқларини бартараф этиш ва логистика имкониятларини кенгайтириш бўйича фикр алмашди. Ушбу ташаббуслар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.







