Туризм,маданият,маданий мерос ва оммавий коммуникациялар соҳаларидаги лоиҳалар тақдимоти билан танишилди.
2025-01-24 22:25:00 / Янгиликлар
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифидан сўнг, Термиз шаҳридаги "Ватанпарварлар" боғида Термиз ботаника боғи, меҳмонхона, ресторан ва хизмат кўрсатиш нуқталари, Саид оталиқ мадрасаси ҳудудида тадбиркорлик сервис хизматлари ташкил этиш, "Термиз ҳайвонот боғи"нинг ривожлантириш режалари, хусусий телеканал ташкил этиш ҳамда маданият муассасаларини реконструкция қилиш, шунингдек, дам олиш масканлари қуриш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, уларнинг эртанги истиқболлари, иқтисодий самарадорлигини инобатга олиш, соҳанинг малакали мутахассислари, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, мутасаддиларга ташаббусларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, тасдиқланган лойиҳаларни бошлаш юзасидан тадбиркорларга кўмак кўрсатиш вазифалари белгилаб берилди.




