Диққат, сайёр қабул!
2026-10-30 18:30:00 / Янгиликлар

Фуқаролар мурожаатларини бевосита тинглаш, уларни қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва қонуний ечим топиш мақсадида Сурхондарё вилоятида оммавий сайёр қабул ўтказилади.
Жорий йил 1 ноябрь, якшанба куни соат 10:00 да Шеробод тумани Маданият марказида бўлиб ўтадиган қабулда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул мутасаддилар иштирок этади.
Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланади.
Мурожаати, таклифи ёки ечимини кутаётган муаммоси бўлган барча фуқароларни сайёр қабулда фаол иштирок этишга таклиф этамиз.
