Деновда болалар шифохонаси замонавий тиббиёт масканига айланди
2026-09-24 22:00:00 / Янгиликлар

Болалар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, замонавий ва қулай шароитлар яратиш соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим йўналишларидан биридир.
Денов туманида бу борада амалга оширилаётган ишлар натижасида 2-сон ҳудудий болалар шифохонаси капитал таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этди.
Шифохона ҳудудида қўшимча равишда 100 ўринли янги даволаш биноси ҳам барпо этилди. Қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари учун жами 25 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Замонавий талаблар асосида барпо этилган янги бино зарур тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланди. Бу эса болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш, даволаш жараёнларини самарали ташкил этиш ҳамда беморлар учун қулай шароитлар яратиш имконини беради.








