Термиз шаҳрида янги автобус йўналиши ишга туширилди
2026-09-22 21:00:00 / Янгиликлар

Термиз шаҳрида аҳолига жамоат транспорти хизматларини янада қулай ва самарали ташкил этиш мақсадида 2-сонли янги автобус йўналиши ишга туширилди.
Эндиликда фуқаролар Термиз автошохбекати ва Истиқбол майдони ўртасида мазкур йўналиш орқали қатнашлари мумкин.
🚌 2-сонли автобус йўналиши:
Термиз автошохбекати ↔️ Истиқбол майдони
Автобуслар қуйидаги асосий кўчалар орқали ҳаракатланади:
📍 Шимолий Дарвоза кўчаси
📍 Ибн Сино кўчаси
📍 Ал-Термизий кўчаси
📍 А. Навоий кўчаси
📍 И. Каримов кўчаси
Йўналиш давомида аҳоли гавжум яшаш ҳудудлари ҳамда муҳим ижтимоий объектларга транспорт хизмати кўрсатилади.
Янги йўналишнинг ишга туширилиши жамоат транспорти қамровини кенгайтириш, аҳолининг манзилларига қулай ва хавфсиз етиб бориши учун шароит яратиш ҳамда транспорт хизматлари сифатини оширишга хизмат қилади.
Шаҳар бўйлаб қатновларингизда 2-сонли автобус йўналишидан фойдаланишингиз мумкин.
📍 Йўналиш схемаси ва автобусларнинг ҳаракат йўли юқоридаги харитада батафсил кўрсатилган.


