Абдул Ваҳҳоб Рашидов Айти-Нагояда Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди!
2026-09-22 18:00:00 / Янгиликлар

Япониянинг Айти-Нагоя шаҳрида ўтказилаётган XX Осиё ўйинларида каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, сурхондарёлик Абдул Ваҳҳоб Рашидов -67 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритди.
Айни пайтда мусобақанинг расмий тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда япониялик Юго Козакини мағлуб этган спортчимизга мусобақанинг олтин медали тантанали равишда топширилди.
Медаль топшириш маросимида ғолибимиз шарафига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи юқорига кўтарилиб, Давлат мадҳиямиз Айти-Нагояда баралла янгради.
Эслатиб ўтамиз, ушбу муваффақият делегациямиз ҳисобидаги дастлабки олтин медаль бўлди.
👏 Чемпионимизни ушбу ғалаба билан самимий табриклаймиз!


