Шерободда замонавий гўшт дўконлари иш бошлади
2026-09-02 23:00:00 / Янгиликлар

Шеробод тумани марказий бозорида аҳолига қулайлик яратишга хизмат қиладиган замонавий гўшт дўконлари фойдаланишга топширилди.
Янги савдо нуқталари замонавий талаблар асосида ташкил этилган бўлиб, бу ерда гўшт маҳсулотларини санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда сақлаш ва сотиш, харидорларга сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур шароитлар яратилган.
Мустақиллик байрами муносабати билан туманда гўшт маҳсулотлари ярмаркаси ҳам ташкил этилган. Айни кунларда ярмаркада мол гўшти 90 минг сўмдан, қўй гўшти эса 110 минг сўмдан сотилмоқда.
Аҳолига қулайлик яратиш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш ва байрам кунларида дастурхонлар файзини оширишга қаратилган бундай ярмаркалар давом эттирилади.





