Сурхондарё вилоятида ёшлар учун янги имконият: “Стартап клублари” ташкил этилди!
2026-07-24 14:00:00 / Янгиликлар

Салоҳиятли ёшларни инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш корхоналари билан кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалиётга жорий этиш мақсадида Сурхондарё вилоятида 7 та “Стартап клуби” ташкил этилди.
"Стартап клублари" фаолияти доирасида инновацион ғояларни шакллантириш ва ривожлантириш, менторлик тизимини жорий этиш, ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, питчинг сессиялари, стартап танловлари ва хакатонларни ташкил этиш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилади.
📌 Сурхондарё вилоятида ташкил этилган "Стартап клублари":
1️⃣ Термиз давлат университети
2️⃣ Термиз ёшлар технопарки
3️⃣ Денов тадбиркорлик ва педагогика институти
4️⃣ Термиз давлат педагогика институти
5️⃣ Термиз иқтисодиёт ва сервис университети
6️⃣ Термиз муҳандислик ва агротехнологиялар университети
7️⃣ Тошкент тиббиёт университети Термиз филиали
Мазкур клублар ҳудудда инновацион экотизимни ривожлантириш, ёшларнинг илмий-инновацион салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
