Стартап клуби лойиҳалар танлови доирасида “Инновация ва стартаплар фестивали” бўлиб ўтди.
2026-07-24 08:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида ёшларнинг инновацион ғоялари ва истиқболли стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Инновация ва стартаплар фестивали” ташкил этилди.
🇺🇿 Фестиваль доирасида ўтказилган танловда ёшларнинг 20 дан ортиқ истиқболли стартап лойиҳалари комиссия томонидан белгиланган тартибда баҳоланди.
Фестивальда 10 нафар фаол иштирокчи истиқболли стартап лойиҳалари учун вилоят ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.
Шунингдек, 15 га яқин лойиҳани амалиётга жорий этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Стартап клублари ҳамда бу каби фестиваллар ёшларнинг замонавий технологиялар, робототехника ва стартаплар соҳасига бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.




