Пахта йиғим-терим мавсуми олдидан эҳсон тадбири ўтказилди
2024-08-21 09:10:00 / Янгиликлар
Сурхондарё вилояти кластер ва фермер хўжаликлари етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсумини бошлаш арафасида туришибди. Бугун мавсум олдидан Ал Ҳаким Ат-Термизий мажмуасида эҳсон тадбири ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, сектор раҳбарлари, туманлар ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси фахрийлари ва ходимлари, диний соҳа вакиллари, нуронийлар ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Миллий бойлигимиз бўлган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш, бунда барча куч ва воситаларни сафарбар қилиш лозимлиги таъкидланди.
Тадбир сўнгида қуръон тиловат қилиниб, юрт тинчлиги, ҳосиллар мўл-кўлчилиги, бошланаётган мавсумни хайрли ўтишини сўраб дуога қўл очилди.
