“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади
2026-07-10 11:00:00 / Янгиликлар

Мазкур нуфузли конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш, ислом маърифати ва илмий меросини чуқур ўрганиш ҳамда уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга қаратилган изчил ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлган “I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” форуми доирасида ташкил этилмоқда.
Конференцияда дунёнинг 10 дан ортиқ давлати, жумладан, Иордания, Буюк Британия, Ҳиндистон, Жазоир, Италия, Миср, Туркия ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидан 25 нафарга яқин ислом оламининг таниқли уламолари, мусулмон мамлакатлари муфтийлари, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этмоқда.









