Сув — барака манбаи: Сопка каналида йирик реконструкция бошланди
2026-07-06 19:30:00 / Янгиликлар

Жарқўрғон туманида 2026 йилга мўлжалланган "Драйвер" дастурининг III босқичи доирасида Сопка каналини реконструкция қилиш ишлари бошланди. Лойиҳа сув таъминотида узоқ йиллардан буён муаммолар мавжуд бўлган ҳудудларни барқарор суғориш суви билан таъминлашга қаратилган.
Лойиҳа якунлангач, сув таъминоти оғир бўлган 390 гектар томорқа ер майдони, яъни 420 та хонадон барқарор суғориш суви билан таъминланади. Шунингдек, 800 гектар фермер хўжаликлари ерларининг сув таъминоти яхшиланиб, 70 гектар янги ер майдони қишлоқ хўжалиги айланмасига киритилади.
Мазкур лойиҳа сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш ҳамда аҳоли даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.






