Япониялик туроператорлар Сурхондарёнинг сайёҳлик салоҳияти билан танишмоқда
2026-06-20 19:45:00 / Янгиликлар

Сурхондарёнинг бой тарихий-маданий мероси ва туризм имкониятларини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, хорижий сайёҳлар оқимини ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Шу мақсадда Япониянинг етакчи туроператорлари вакилларидан иборат делегация Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.
Меҳмонлар вилоят ҳокимлиги ва Туризм бошқармаси масъуллари томонидан кутиб олиниб, воҳанинг тарихий-маданий мерос обектлари ҳамда туристик имкониятлари билан яқиндан таништирилмоқда.
Делегация аъзолари Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуаси, Фаёзтепа ва Қоратепа археология ёдгорликлари, шунингдек, Зурмала ступасида бўлиб, мазкур обидаларнинг тарихий аҳамияти ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида маълумот олдилар.
Уч кунлик ташриф давомида япониялик мутахассислар Денов, Сариосиё ва Бойсун туманларидаги диққатга сазовор туристик масканлар билан ҳам танишиб, ҳудуднинг ўзига хос имкониятларини ўрганадилар.






