Тошкент халқаро инвестиция форумида Сурхондарё делегацияси 16 та хорижий компания билан музокаралар ўтказди
2026-06-18 23:00:00 / Янгиликлар

- Куни кеча Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Нуфузли анжуманда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан қарийб 4 минг нафар хорижий меҳмон, халқаро молия институтлари, йирик банклар, компаниялар ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
- Жумладан, форумда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Сурхондарё вилояти делегацияси ҳам фаол қатнашиб, 16 та хорижий компания ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг (УНДП) Ўзбекистондаги доимий вакили билан музокаралар ўтказди.
- Хусусан, БААнинг “Асиан Чемиcал Гроуп”, Туркиянинг “Зелантех”, Саудия Арабистонининг “А2Б Логистиcс” ва “Салис Бусинесс Солутионс”, Франсиянинг “Бернард Гринспан” ва “Томер Пинкусиеwиcз”, Ҳиндистоннинг “Масака суитес”, Хитойнинг “Дақинг Дееп Ауреус Интернатионал Энергй Девелопмент Cо., Лтд.”, “Шаанхи Зҳенъан Шенгҳуи Мининг Cо., Лтд.”, “WО ДА ШИ Е”, “Жинчуан Гроуп”, “Чина Раилwай Cонструcтион Cорпоратион Лимитед”, Тожикистоннинг “Ниагара А”, Афғонистоннинг “Этимад Акҳундзада Минес Эхтраcтион & Проcессинг Cомпанй”, Корея Республикасининг “Кореа Солутионс”, Иорданиянинг “Жордан Пҳоспҳате Минес Cо. ПЛC” ҳамда Германиянинг “Асканиа Билдунг” компаниялари билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат, логистика, тоғ-кон, энергетика, таълим ва хизматлар соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
- Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг инвестициявий салоҳияти, мавжуд ресурс базаси, транспорт-логистика имкониятлари ҳамда экспортга йўналтирилган лойиҳаларни ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
- Учрашувлар ўзаро манфаатдорлик ва конструктив мулоқот руҳида ўтиб, хорижий ҳамкорлар томонидан Сурхондарё вилоятида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, амалдаги ташаббусларни кенгайтириш ҳамда узоқ муддатли шериклик алоқаларини ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.









