Хитой компанияси билан истиқболли инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди
2026-06-13 17:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида хорижий инвестицияларни жалб қилиш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва замонавий инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Хитойнинг "Wанлин Group Limited" компанияси раҳбари Ли Янтао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда ҳудудда замонавий аквапарк қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш, шунингдек, оқова сувларни тозалаш, қайта ишлаш ҳамда такрорий фойдаланишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва аниқ инвестиция ташаббусларини ишлаб чиқишга келишилди.


