"Сурхондарё вилояти ҳокими Олимпиадаси": ёш спортчилар маҳорати синовдан ўтди
2026-06-03 11:00:00 / Янгиликлар

Термиз шаҳрида енгил атлетика ва сузиш спорт турлари бўйича "Сурхондарё вилояти ҳокими Олимпиадаси" мусобақалари бўлиб ўтди.
Унда вилоятнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган спортчилар иштирок этиб, ўз маҳорати ҳамда жисмоний тайёргарлигини намоён этдилар.
Мусобақалар ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни янада ошириш, истеъдодли ва истиқболли спортчиларни аниқлашга хизмат қилди.
Қизғин ва муросасиз руҳда кечган баҳсларда ёш спортчиларнинг матонати, чидамлилиги ҳамда ғалабага бўлган интилиши яққол намоён бўлди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланиб, кейинги босқич йўлланмаларини қўлга киритдилар.






