"Саломатлик марафони – 2026" аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда
2026-06-02 13:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган "Саломатлик марафони – 2026" доирасида аҳоли учун оммавий спорт тадбирлари билан бир қаторда бепул тиббий кўриклар ҳам ташкил этилмоқда.
Мазкур тиббий кўриклар орқали фуқаролар ўз саломатлик ҳолатини текширтириш, касалликларни эрта босқичда аниқлаш ҳамда малакали мутахассислардан тиббий маслаҳат олиш имкониятига эга бўлмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўплаб касалликлар дастлабки босқичларда яққол белгиларсиз кечиши мумкин. Шу сабабли мунтазам тиббий кўриклардан ўтиш инсон саломатлигини асрашда муҳим аҳамият касб этади.
Марофон давомида иштирокчиларга соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва касалликларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар ҳам берилмоқда.
Айни пайтда "Саломатлик марафони – 2026" вилоятнинг турли ҳудудларидан келган юртдошларимизни кенг қамраб олиб, аҳоли ўртасида соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилишда муҳим майдонга айланмоқда.
Соғлом ҳаёт — фаровон жамият пойдевори.








