📢 Азиз воҳадошлар ва вилоятимиз меҳмонлари диққатига!
2026-06-01 20:00:00 / Янгиликлар

👫 1-июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда "Саломатлик марафони" муносабати билан бугун соат 19:00 дан бошлаб Термиз шаҳридаги Мустақиллик майдонида ("Болажон" боғи ҳудуди) байрамона гала-консерт дастури бўлиб ўтмоқда.
👨👩👧👦 Мазкур консерт дастури "Сурхондарё" телерадиоканали орқали соат 20:00 дан кейин жонли эфирда намойиш этилади.
Консерт дастурида ўзбек эстрадасининг таниқли хонандалари Гулинур ҳамда Жасур Мавлонов иштирок этиб, ўзларининг дилбар қўшиқлари билан юртдошларимизга байрамона кайфият улашади.
Барчангизни қувонч ва юқори кайфиятга бой ушбу маданий тадбирга таклиф этамиз!
🔹 Жонли эфирни томоша қилиш учун ҳавола:
https://t.me/tvsurxon?livestream
