1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
2026-06-01 09:00:00 / Янгиликлар

Ҳар йили 1 июнь санасида бутун дунё бўйлаб Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланади. Бу сана нафақат ёзнинг илк куни, балки меҳр, эътибор ва муҳаббатга энг кўп лойиқ бўлган болажонлар учун бағишланган муҳим байрамдир.
Ушбу кун илк бор 1950 йилда нишонлана бошланган. Унинг илдизи эса 1949 йилда Парижда бўлиб ўтган Аёлларнинг Халқаро демократик федерацияси конгрессида "Болалар бахти – тинчлик гарови" шиори остида янграган даъватга бориб тақалади.
Урушдан кейинги нотинч йилларда болалар саломатлиги, осойишталиги ва ҳимояси жаҳон ҳамжамияти олдида долзарб масалага айланган эди. 1989 йилда эса БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Болалар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция қабул қилинди. Бу ҳужжат бутун дунё бўйлаб болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни ҳуқуқий асосда кафолатлаб берди.
Бугун эса биз ҳар бир болага меҳр бериш, асраш ва уларнинг бахтли келажаги учун масъул эканимизни унутмаслигимиз лозим. Чунки болалар – эртамиз, умидимиз ва жамиятимизнинг энг бебаҳо бойлигидир.
1 июнь – Халқаро болалар кунинг билан, азиз болажонлар!
