💼 Янги тайинлов
2026-05-21 22:45:00 / Янгиликлар

Жабборов Мухиддин Рустамович – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Сурхондарё вилояти телерадиоканали” давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.
Шу пайтгача директор лавозимида ишлаб келган Баҳриддин Мингбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Мухиддин Жабборов 1976-йилда Бойсун туманида туғилган. 1999-йилда Самарқанд давлат университетини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - журналист, давлат бошқаруви.
Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясида муҳаррир, катта муҳаррир, бош муҳаррир, бўлим бошлиғи, “Ишонч” жамоатчилик телевиденияси бош муҳаррири, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги вилоят минтақавий бўлими инспектори, “Жануб вақти” газетаси бош муҳаррири лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар, 2017-йилдан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Сурхондарё вилояти телерадиоканали” давлат муассасаси директорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
